Ташриф мақсади – мамлакатимиз агросаноат комплексига АҚШнинг илғор технологиялари ва инноватсияларини жорий этиш соҳасида Ўзбекистон ва АҚШ алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда олий ўқув юртлари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маълумотларига кўра, ушбу ташриф дастури Вашингтон шаҳрида бир қатор учрашувлар ўтказишни кўзда тутади. АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлигида бўлиб ўтадиган музокараларда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигига АҚШ инвестициясини жалб қилиш истиқболларини муҳокама қилиш, соҳа мутахассисларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини АҚШга экспорт қилиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда амалий қишлоқ хўжалиги илми ва инноватсия соҳасида Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилиш кутилмоқда.
Делегация, шунингдек, Мичиган штати университети ва Огаё штати университетига ташриф буюриб, уларнинг фаолияти билан танишиш ва олийгоҳлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича музокаралар олиб боради. Ушбу таълим муассасалари АҚШнинг агросаноат комплекси учун мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашган энг йирик олийгоҳларидан ҳисобланади. Улар қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари соҳасида жиддий илмий-техника захирасига ва илғор лойиҳалар ишланмаларига эга, шунингдек, дунйодаги нуфузли олий таълим муассасалари рейтингида етакчи ўринларни эгаллайди.