Икки томон кун тартибидаги асосий масалалар муҳокама қилинди.
Қувайт раҳбарлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг узоқни кўзлаган ташқи ва ички сиёсатини қўллаб-қувватладилар ва унинг раҳбарлигида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳоладилар.
Музокараларда ҳамкорликни янада ривожлантиришдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди. Қувайт компаниялари Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларига инвестиция киритшга тайёр эканлиги қайд этилди. Шу нқтайи назардан Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг биринчи мажлисини 2018 йил июль ойида Тошкент шаҳрида ўтказиш ҳамда Қувайт ва Ўзбекистон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов очилиши муҳим аҳамиятга эга.
Қувайт томони Ўзбекистон ҳукуматининг Қувайт фуқароларига соддалаштирилган тартибда виза бериш бўйича қарорини миннатдорлик билан қайд этди.
Учрашувларда мамлакатимизда маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари, Қувайт университети ҳузуридаги Тиллларни ўрганиш марказида Ўзбекистон вакиллари ўқитиш истиқболлари, шунингдек, араб тили ўқитувчиларини мамлакатимиз таълим муассасаларида дарс бериш учун жўнатиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.