Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 03/10/2020 Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Буюк Британия Фавқулодда ва мухтор элчиси Тим Торлот билан учрашди
Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Буюк Британия Фавқулодда ва мухтор элчиси Тим Торлот билан учрашди

 

2 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Эргашев Буюк Британия Фавқулодда ва мухтор элчиси Тим Торлот билан учрашди.

 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, суҳбат чоғида афғон можаросини тинч йўл билан ҳал этиш, ушбу мамлакатда турли лойиҳалар, жумладан иқтисодий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича Ўзбекистон ва Буюк Британиянинг саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди.

 

Буюк Британия томони мамлакатимиз раҳбариятининг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича музокаралар жараёнига кўмаклашиш, мазкур давлатни минтақавий сиёсий ва иқтисодий жараёнларга тортиш борасида олиб бораётган сиёсатига юқори баҳо берди. Бу Афғонистондаги ҳолатни умумий тартибга солиш ва ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани қайта тиклашга имкон яратади.

 

Афғонистондаги можарони ҳал этишга кўмаклашиш бўйича Ўзбекистон-Британия ҳамкорлигининг устувор йўналишлари тўғрисида ҳам батафсил фикр алмашилди.

 

Афғонистон мавзусида икки томонлама маслаҳатлашувларни давом эттиришга ўзаро қизиқиш билдирилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг