Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Иқтисод 25/01/2024 Ўзбекистон Президенти Хитойнинг “SANY” компанияси билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик режаларини кўриб чиқди
Ўзбекистон Президенти Хитойнинг “SANY” компанияси билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик режаларини кўриб чиқди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Давлат ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шэньчжэнь шаҳрида “SANY” компанияси директорлар кенгаши раиси Сян Вэньбони қабул қилди.

“SANY” шамол турбиналарини ишлаб чиқарувчи дунёнинг етакчи 10 та компания қаторига киради. Шамол энергетикаси қурилмаларини ишлаб чиқариш ва сотишга, шамол электр станцияларини лойиҳалаштириш, қуриш, ишлатиш ва бошқаришга ихтисослашган.

Учрашувда компаниянинг Қорақалпоғистон Республикасида шамол электр станциясини барпо этиш, шамол турбиналарининг бутловчи қисмларини, қурилиш ва оғир юк техникасини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш каби лойиҳаларни амалга ошириш режалари қўллаб-қувватланди.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга эришилган келишувлар амалга оширилишини жадаллаштириш бўйича алоҳида “йўл харитаси”ни қабул қилишга топшириқ берди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг