Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Остона халқаро аэропортида Қозоғистон Республикасининг расмий кишилари кутиб олди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳат учрашувида ҳамда Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг расмий очилиш маросимида иштирок этади.
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашуви ҳам режалаштирилган.