Валюта курслари 19/11/2024
$1 – 12825.01
UZS – 0.1%
€1 – 13552.19
UZS – 0.15%
₽1 – 128.62
UZS – 0.19%
Қидириш
Ўзбекистон 04/01/2017 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунни имзолади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунни имзолади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017-йилнинг 3-январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини имзолади.

Маълумки, мазкур қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2016-йилнинг 24-ноябрь куни қабул қилиниб, 2016-йилнинг 13-декабрь куни Сенат томонидан маъқулланган эди. “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 2017-йилнинг 4-январь кунидан кучга киради.

Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни ҳар томонлама тартибга солишга, давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга қарши чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга, жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг намоён бўлишига йўл қўймаслик, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупциянинг барча шаклларига нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтиришга қаратилган.

Ҳуқуқий ҳужжатда коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат сиёсатининг асосий принциплари ва йўналишлари мустаҳкамланган, ваколатли органлар тизими келтирилмоқда, ушбу соҳада фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг иштирок этиши механизмлари белгилаб берилмоқда ҳамда очиб берилмоқда, шунингдек, халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти акс эттирилмоқда.

Коррупцияга қарши курашувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида қонунда Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика ва ҳудудий идоралараро комиссияларни ташкил этиш ҳамда унинг таркибига жамоат бирлашмаларининг вакилларини, тадбиркорларни ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг вакилларини киритиш назарда тутилмоқда.

Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат хусусий мулкни ғайриқонуний тажовузлардан, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига асоссиз аралашувлардан ҳимоялашга қаратилган. Сенаторларнинг фикрича, қонуннинг қабул қилиниши ишчанлик фаолиятини ва мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини оширишга, шунингдек, фуқаролар ҳуқуқларини ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлашга кўмаклашади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг