Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 02/11/2023 Ўзбекистон Президенти “Semmaris” компанияси раҳбари билан учрашди
Ўзбекистон Президенти “Semmaris” компанияси раҳбари билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Франция бизнес форуми доирасида “Semmaris” компанияси раиси Стефан Лаяни билан учрашди.

Компания йиллик айланмаси 9 миллиард евро бўлган дунёдаги энг катта озиқ-овқат логистика марказининг эгасидир. Бутун жаҳон бўйлаб самарали улгуржи озиқ-овқат бозорларини қуриш ва бошқаришда илғор тажриба тўплаган.

Давлатимиз раҳбари компаниянинг Самарқанд, Андижон ва Тошкент вилоятларида агрологистика мажмуаларини қуриш борасидаги режаларини қўллаб-қувватлади.

 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг