Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 31/07/2020 Ўзбекистон Президенти пенсия ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади
Ўзбекистон Президенти пенсия ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади

 

Фармонга кўра, 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баробар оширилади.

 

2020 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

 

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 262 470 сўм;

 

ёшга доир энг кам пенсиялар – ойига 513 350 сўм;

 

болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 513 350 сўм;

 

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 315 030 сўм этиб белгиланди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг