Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 03/05/2024 Ўзбекистон Президенти Ўмон билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди
Ўзбекистон Президенти Ўмон билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Ўмон Султонлиги савдо, саноат ва инвестицияларга кўмаклашиш вазири Қайс бин Муҳаммад ал-Юсуфни қабул қилди.
Учрашув бошида Қайс ал-Юсуф давлатимиз раҳбарига Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саиднинг самимий саломини етказди.
Ўзаро манфаатли ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодий ва инвестициявий йўналишларда кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, туризм, геология, озиқ-овқат, тўқимачилик, кимё соҳаларида, шу жумладан Ўзбекистон-Ўмон инвестиция компанияси кўмагида лойиҳаларни амалга ошириш учун катта салоҳият борлиги қайд этилди.
Яқин фурсатда Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва қўшма бизнес форумини ўтказишга келишиб олинди.
Трансафғон темир йўлини қуриш ҳамда “Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон - Ўмон” транспорт йўлагини илгари суриш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг