Қайд этамиз, Ўзбекистон раҳбари БМТ Бош ассамблеясининг умумсиёсий муҳокамаларида биринчи маротаба иштирок этади.
БМТ Бош ассамблеяси Нью-Йорк шаҳрида 19-25 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон раҳбари БМТ Бош ассамблеяси музокараларининг биринчи кунида маъруза қилади.
Тадбирнинг биринчи куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳамда 72-сессия раиси Мирослав Лайчакнинг табрик сўзи билан очилади. Биринчи кунда шунингдек, АҚШ Президенти Дональд Трамп, Арманистон, Афғонистон, Бразилия, Исроил, Польша ва Франция Президентлари ҳам чиқиш қилишади.
Эслатиб ўтамиз, БМТ Бош ассамблеяси Нью-Йорк шаҳрида 12 сентябрь куни очилади. 72-сессия давомида БМТ Бош ассамблеяси мухожирлар миграцияси, инсон ҳуқуқлари ҳимояси, иқлимнинг ўзгариши, тенг ҳуқуқликни таъмитнлаш ва шу каби бошқа долзард масалалар муҳокама қилинади.