Ўзбекистон Президенти Москва шаҳрига келди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий мажлисида иштирок этиш учун 26 декабрь куни Россия Федерациясига келди. Бу ҳақда ЎзР Президентининг Матбуот хизмати хабар беради.
Президентимизни Москва шаҳридаги «Внуково-2» аэропортида Россия Федерацияси расмий доиралари вакиллари кутиб олди.