Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 13 январь куни “Космик фаолият тўғрисида”ги қонунни имзолади. Қонун космик фаолият соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Космик фаолиятни амалга оширишнинг асосий мақсадларидан бири Ўзбекистоннинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамаси космик фаолият соҳасидаги ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.
Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги космик фаолият соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.
Мудофаа вазирлиги мамлакат мудофааси ва хавфсизлиги манфаатларини кўзлаган ҳолда, космик фаолият имкониятларидан фойдаланади, шунингдек ҳарбий космик технологияларни яратиш бўйича ишларни ташкил этади.
Қуйидагилар космик тизимларнинг турлари жумласига киради:
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.