Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 25/08/2016 Ўзбeкистон Прeзидeнти Италия Президентига ҳамдардлик билдирди
Ўзбeкистон Прeзидeнти Италия Президентига ҳамдардлик билдирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Италия Республикаси Президенти Сержо Маттареллега 2016-йилнинг 24-август куни мазкур мамлакатнинг марказий қисмида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва вайронгарчиликларга сабаб бўлган кучли зилзила муносабати билан самимий ҳамдардлик изҳор этилган мактуб йўллади.

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатлаганларга ҳамдардлик ва қайғудошлик сўзларини етказишни сўради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг