Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Давлатимиз раҳбари мактубида сайловлар натижаси “Эрон халқининг Сиз олиб бораётган ички ва ташқи сиёсатга нисбатан билдирган юксак ишончи намунаси”, - деб қайд этди.
Ўзбекистон Президенти томонларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида ўзаро манфаатли шерикликни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилишга эришамиз, деб ишонч билдирди.
Шавкат Мирзиёев Ҳасан Руҳонийга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат ва давлатчилик фаолиятида янги зафарлар, дўст Эрон халқига тинчлик, фаровонлик ва бардавом равнақ тилади.