Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 02/11/2023 Ўзбекистон Президенти Франция тараққиёт агентлиги раҳбари билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон Президенти Франция тараққиёт агентлиги раҳбари билан учрашув ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг расмий ташрифи доирасида Самарқанд шаҳрида ўтаётган Ўзбекистон-Франция бизнес форумида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция тараққиёт агентлиги раҳбари Реми Риу билан учрашув ўтказди.

Франциянинг ушбу давлат молиявий муассасаси билан 1 миллиард евролик Стратегик ҳамкорлик дастури муваффақиятли амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этди.

Президентимиз агентликнинг бюджетни қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорлик доирасидаги лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш бўйича битимлар имзолаш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг