Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрида Хитойнинг CITIC корпорацияси раҳбари Си Гохуа билан учрашув ўтказди.
Хитой мулкни бошқариш бўйича халқаро инвестиция корпорацияси молиявий хизматлар кўрсатувчи ҳамда йирик саноат ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширувчи етакчи компаниядир. Унинг активлари қарийб 1,5 триллион долларни ташкил этади.
Учрашувда қўшма лойиҳалар портфелини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди, бунда асосий эътибор мамлакатимиз йўл-транспорт ва муҳандислик инфратузилмасига, ирригация тизимларини модернизация қилишга қаратилди.