Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Ўзбекистон 13/07/2023 Ўзбекистон Президенти Арманистон Бош вазири билан икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон Президенти Арманистон Бош вазири билан икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Президенти Арманистон Бош вазири билан икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян билан 12 июль куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида икки томонлама муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Арманистон ҳукумати раҳбари мамлакатимиз етакчисини Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклаб, катта муваффақиятлар ва бахт-саодат тилади.

Суҳбатда амалий ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш мақсадида Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши ҳамда қўшма ишбилармонлик тадбирларини ўтказиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг