Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 31 декабрь куни мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланишига оид стратегик таҳлил ва тадқиқотларни ташкил этишга қаратилган қарорни тасдиқлади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Ҳужжатга кўра, аналитик ва тадқиқот структуралари фаолиятини мувофиқлаштириш вазифасини бажарадиган Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди. У ички ва ташқи сиёсат масалалари бўйича Президентга узоқ муддатли таҳлилий материаллар ҳамда тавсиялар тақдим этади.
Кенгаш маслаҳатчи орган мақомига эга бўлиб, стратегик тадқиқотларни амалга ошириш ва уларни барча босқичларида мувофиқлаштириш учун жавобгар ҳисобланади. Кенгаш фаолиятига раҳбарлик қилиш ва идоралараро ҳамкорликни таъминлаш вазифаси Президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси зиммасига юклатилган. Бу лавозимни 2023 йил август ойидан буён Президент Администрациясининг собиқ раҳбари Сардор Умурзаков эгаллаб келмоқда.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилмасида қуйидаги йўналишларга масъул бўлган ишчи гуруҳлар ташкил қилинади: