Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 03/08/2017 Ўзбекистон Президенти Афғонистонга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Президенти Афғонистонга ҳамдардлик билдирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига мактуб йўллади. Мактубда Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги масжид биносида содир этилган мудҳиш ва ёвуз террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ва оғир жароҳат олгани муносабати билан Президентга ва биродар Афғонистон халқига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдирилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Давлатимиз раҳбари нобуд бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жароҳат олганларга эса тез фурсатларда соғайиб кетишни тилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг