Ўзбекистон Президенти Афғонистон билан фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартномани имзолади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–465-сон, 02.04.2018 й.) имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур Шартнома 2017 йил 5 декабрда Самарқанд шаҳрида тузилган эди.