Валюта курслари 14/03/2025
$1 – 12938.11
UZS – 0.14%
€1 – 14076.66
UZS – -0.18%
₽1 – 149.99
UZS – 0.31%
Қидириш
Ўзбекистон 18/02/2025 Ўзбекистон Президенти "Action Group Holdings" компанияси раҳбари билан учрашди

Ўзбекистон Президенти "Action Group Holdings" компанияси раҳбари билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ал-Кувайт шаҳрида "Action Group Holdings" компанияси раҳбари Шайх Муборак ас-Сабоҳни қабул қилди.

1998 йилда ташкил этилган холдинг фаолияти кўчмас мулк, нефть саноати, ахборот технологиялари, логистика, қурилиш, таълим, консалтинг ва савдо соҳаларини қамраб олади.

Давлатимиз раҳбари "Action Group Holdings" компаниясининг Ўзбекистонда гидроэлектр станциялари ва ижтимоий уй-жойлар қуриш, минерал ресурсларни қайта ишлаш бўйича режаларини маъқуллади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг