Ўзбекистон делегацияси Халқаро гинекология федерациясининг (FIGO) XXIV Бутунжаҳон гинекология ва акушерлик конгрессида иштирок этди. Тадбир 9-12 октябрь кунлари Парижда бўлиб ўтди.
Гинекология ва акушерлик соҳасининг ушбу етакчи ва йирик дунё миқёсидаги тадбирининг бу йилги иштирокчилари дунёнинг 130 мамлакатидан ташриф буюрган 8 мингдан зиёд делегатлардан таркиб топди.
Ўзбекистон XXIV Бутунжаҳон FIGO конгрессида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази (РИОваБСИТАМ), Ўзбекистон Акушер-гинекология уюшмаси раиси ва аъзолари томонидан тақдим этилди.
«Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг соғлиқни сақлаш тизимидаги устувор йўналишларидан бири она ва бола сломатлигини мухофаза этиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизматнинг, жумладан бирламчи тиббий санитария хизматининг осонлигини ошириш, илмий ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш саналади. Бир қатор давлат дастурларини амалга ошириб бориляпти, уларнинг натижаси эса Барқарор Ривожланиш Мақсадлари бўлиши керак. Шундан келиб чиқиб, мамлкатимиз мутахассислари томонидан дунёнинг энг яхшиамалиётлари доимо ўрганиб борилади. Мазкур конгресс ҳам мана шудай имкониятни яратилишига хизмат қилади», — деб таъкидлайди Ўзбекистон Акушер-гинекология уюшмаси бошқаруви аъзоси Наталья Надырханова.
Ўзбекистон, шунингдек, ўзининг ижобий тажрибаси билан фаол ўртоқлашади. Хусусан, акушерлик ва гинекология соҳасида сўнги йилларда миллий қўлланмаларни, тиббий ёрдам кўрсатиш стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича тизимли ишлар олиб бориляпти. Улар замонавий илмий исботларга асосланган ва пофилактикада, ташхислашда, акушерлик ва гинекология касалликларини даволашда бир хиллаштиришни мақсад қилган. Бу аёллар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатининг сезиларли даражада ошишига, энг зарур муамоларни ечишда ижобий динамиканинг ўсишига имкон беради.
Шу кунларда Париж конференцияси маврказида иш олиб бораётган илмий жамият ўзининг аёллар сломатлиги ва репродуктив ҳуқуқлар, соғлик ва ижтимоий адолатга нисбатан тенглик тарафдори эканлигини намойиш этди.
5 кун давомида 500 нафардан кўпроқ экспертлар ўртасида ўзларининг илғор услублари билан ўртоқлашди. Бунда муҳокамлар беш параллел потоклар бўйлаб давом этди. Экспертлар мулоқот қилиши ва фикрлари билан бўлишиши мумкин бўлган жамоат тадбирлари ўтказилди. Ишлар кўргазма стендларидан фойдаланган ҳолда, жарроҳлик намойишлар ва амалий симулацион лабораторияларни ичига ўз олган динамик машғулотлар ёрдамида давом этди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2014 йилдан буён Халқаро гинекология федерациясига аъзо. Умуман олганда, FIGO бугунги кунда 130 та аъзо жамиятни ўз ичига олади.
Халқаро федерациянинг асосий мақсади бутун дунёда аёллар саломатлиги ва фаровонлигини мустаҳкамлаш, шунингдек, тиббий хизмат сифатини ошириш миссиясини амалга оширишдан иборат. FIGOда 10 дан ортиқ қўмиталар ва ишчи гуруҳлар мавжуд бўлиб, уларнинг қизиқишлари акушерлик ва гинекологиянинг барча долзарб масалаларини ва барча мамлакатлар учун мавжуд бўлган тавсияларни ишлаб чиқишни ўз ичига олади.