Валюта курслари 27/12/2024
$1 – 12920.48
UZS – -0.06%
€1 – 13436.01
UZS – -0.19%
₽1 – 130.17
UZS – 0.39%
Қидириш
Спорт 26/05/2016 Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ОЧ-2016 нинг «D» гуруҳига тушди
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ОЧ-2016 нинг «D» гуруҳига тушди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 16 ёшгача бўлган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатидаги рақиблари номини билиб олди.

2016-йилнинг 26-май куни Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимида 16 та жамоа 4та гуруҳга ажратилди. Ўзбекистон терма жамоаси "D" гуруҳида КХДР, Таиланд ва Яман билан куч синашадиган бўлди.

Қуръа натижалари билан танишинг:

"A" гуруҳи: Ҳиндистон, Эрон, Саудия Арабистони, БАА
"B" гуруҳи: Австралия, Япония, Вьетнам, Қирғизистон
"C" гуруҳи: Жанубий Корея, Малайзия, Уммон, Ироқ
"D" гуруҳи: КХДР, Ўзбекистон, Таиланд, Яман

Маълумот учун, U-16 Осиё чемпионати 2016-йил Ҳиндистон мамлакатида бўлиб ўтади. Мусобақа 15-сентябрда бошланиб 2-октбярь куни якунига етади. Қитъа чемпионатида ярим финалга чиққан тўрт жамоа 2017-йил айнан Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган U-17 Жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Агар мундиал мезбони бўладиган Ҳиндистон ярим финалга чиқса чорак финалда мағлуб бўлган жамоалар ўртасида плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади.
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг