Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 03/08/2016 Ўзбекистон олимпиячилари Бразилияга йўл олишди
Ўзбекистон олимпиячилари Бразилияга йўл олишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон олимпия терма жамоаси жорий йилнинг 1-август куни XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этиш учун Бразилиянинг йирик шаҳри Рио-де-Жанейрога йўл олишди.

Қайд этамиз, шу муносабат билан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Рио-де-Жанейро шаҳрига махсус чартер рейс ташкил этди.

Олимпиада ўйинларида 100 нафарга яқин спортчиларимиз иштирок этишади. Улар академик эшкак эшиш, бадиий гимнастика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, бокс, дзюдо, енгил ва оғир атлетика, спорт гимнастикаси, стол тенниси, сузиш, таэквондо (WTF), теннис, трамполин, ўқ отиш, эркин ва греко-рим кураши каби спорт турларида иштирок этишади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг