Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 10/03/2019 “Ўзбекистон-Нидерландия” агробизнес-форуми бўлиб ўтади
“Ўзбекистон-Нидерландия” агробизнес-форуми бўлиб ўтади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 11-15 март кунлари Нидерландия бизнес доиралари вакиллари Ўзбекистонда бўлади.

Хабарда айтилишича, улар Agro World-2019 14-кўргазмасида иштирок этишади ҳамда Тошкент ва Наманган шаҳарларида «Ўзбекистон-Нидерландия» агробизнес-форумини ўтказишади.

Қайд этилишича, Ўзбекистонга ташриф буюраётган миссия таркибидаги аксарият компаниялар ўсимлик етиштириш, жумладан иссиқхона ва картошкачилик соҳасида фаолият юритади. Яна бир қисм компаниялар эса чорвачилик, хусусан паррандачилик ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

«Ўзбекистон-Нидерландия» агробизнес-форуми 12 март куни Тошкентдаги International Hotel меҳмонхонасида ва 14 март куни Наманган шаҳридаги Ёшлар марказида ўтказилади.

Ўзбекистоннинг Бенилюкс давлатларидаги элчихонаси ахборотига кўра, Нидерландия агробизнеси вакиллари ўзбекистонлик ҳамкорлари билан ўз билим ва тажрибаларини алмашишга ҳамда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг