Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 04/06/2024 Ўзбекистон миллий метрология институти соҳа ривожи йўлида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенг йўлга қўйди
Ўзбекистон миллий метрология институти соҳа ривожи йўлида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенг йўлга қўйди

Жумладан, Халқаро ўлчов ва тарозилар бюроси (BIPM) нинг минтақавий ташкилоти COOMET билан соҳадаги амалий ҳамкорлиги натижасида ўлчашлар натижаларининг халқаро даражада эътироф этилишига ёрдам бермоқда.

Юртимизда амалга оширилаётган ўлчашлар натижаларининг халқаро даражада эътироф этилишини таъминлаш мақсадида сўнгги йилларда Ўзбекистон Давлат метрология муассасаларининг Евроосиё ҳамкорлиги ташкилоти (COOMET) доирасида ўз иштирокини сезиларли даражада фаоллаштирди.

Маълумот учун: COOMET – Халқаро тарозилар ва ўлчовлар бюроси (BIPM)нинг минтақавий ташкилоти бўлиб, 1991 йилда ташкил этилган.

Ҳозирда COOMETга 17 та мамлакатнинг метрология институтлари аъзо: Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Болгария, Босния ва Герцеговина, Германия, Грузия, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Куба, Молдова, Россия, Словакия, Тожикистон, Туркия ва Ўзбекистон (2004 йилда тўла ҳуқуқли аъзо бўлган).
КООМЕТнинг асосий мақсади – аъзо давлатларда метрология соҳасини ривожлантириш ва ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш масалаларини самарали ҳал қилишга кўмаклашиш, шунингдек, ўлчаш натижалари ва сифат менежмент тизимларини халқаро даражада эътироф этилишини қўллаб-қувватлаш ҳисобланади.

Ўзбекистон COOMET доирасида узлуксиз иштироки сабабли ҳозирги кунда Халқаро тарозилар ва ўлчовлар бюроси(BIPM)да мамлакатимизда қайд этилган ўлчаш натижаларини халқаро даражада эътироф этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон миллий метрология институти 18 та (шундан 8 тaси COOMET доирасида) солиштириш лойиҳаларида иштирок этмоқда.

Шунингдек, йиғилишнинг кун тартибига COOMET ташкилоти президентлигига сайлов масаласи киритилган ва ушбу лавозимга Ўзбекистон вакили номзодини берилиши аҳамиятлидир.

Маълумот ўрнида шуни такидлаш лозимки, 2023 йил октябрь ойида COOMET маъмурий бошқарувида ўзгаришлар амалга оширилиб, Ўзбекистон вакили (Ўзбекистон миллий метрология институти директори) COOMETнинг «Қонунлаштирувчи метрология соҳасида ҳамкорлик» масалалари бўйича вице президенти этиб сайланди. Шу билан бирга, COOMETнинг ТҚ 2 «Қонунлаштирувчи метрология» техник қўмитаси раҳбари Ўзбекистон вакили ҳисобланади.

КООМЕТ Низомига асосан, ташкилотга 3 йил муддатга сайланадиган президент раҳбарлик қилади. Президентликка номзод, ташкилотга аъзо давлат (17 та)лар вакилларининг номзодини илгари суриш орқали амалга оширилиб, аъзо давлатлар томонидан ёпиқ овоз бериш йўли билан сайланади.

Ўзбекистон вакилининг президент этиб сайланиши мамлакатимиз метрология тизимининг мавқеини ошириш билан бирга Халқаро сифат инфратузилмаси индексида (Global Quality Infrastructure Index-GQII)ги ўрнининг юқорилашига замин яратади.

Жорий йилнинг жорий йилнинг 4-5 июнь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган COOMET Қўмитасининг навбатдаги йиғилиш натижалариб бўйича тегишли ҳужжатлар имзоланади ва қўмитанинг 2025-2026 йилларда амалгаошириладан ишлар дастури тасдиқланади.

Ўзбекистон миллий метрология институти Ўзбекистон миллий метрология институтида 600 нафардан ортиқ ходимлар бўлиб, улар ўз йўналишида шахсий ташаббускорлиги, фаоллиги, масъуллиги, ҳаракатчанлиги ва изланувчанлиги натижасида институтнинг метрологик лабораториялари инфратузилмаси ривожлантирилди, калибрлаш хизмати кенгайтирилди, миллий эталонлар базаси сўнгги беш йилда 9 тадан 29 тага кўпайтирилди.

Айтиш керакки, 2024-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси ўлчашлар ягона бирликда бўлишини таъминлаш тизимини ривожлантириш “Стратегия” лойиҳаси тайёрланди. 

2021-2023-йилларда Ўзбекистон миллий метрология институти калибрлаш лабораториялари босқичма-босқич калибрлаш хизматларини жорий этиб, уларни сонини 94 тага етказди.

Республиканинг 13 та ҳудудларида калибрлаш лабораториялари ташкил этилди. Мазкур лабораторияларда ўлчаш воситалари калибрлашдан ўтказилади, яъни ўлчашларнинг ҳақиқий қийматини аниқлаш учун улар эталон билан солиштирилади.

Шунингдек, бугунги кунда мамлакатимизнинг турли нуқталаридан, қолаверса дунёнинг исталган манзилидан интернетдаги ҳавола ёрдамида “Вақт ва частота бирлиги миллий эталони” ёрдамида ҳосил қилинаётган аниқ вақт маълумотларини – Ўзбекистоннинг аниқ вақтини кузатиш имкони яратилди.

Қайси соҳада бўлмасин, халқаро майдонга чиқиб, унда муносиб ўрин эгаллаш осон кечмайди. Бунинг учун малакали мутахассислар зарур.

Сўнгги йилларда соҳага 10 дан ортиқ халқаро экспертлар жалб этилди. 50 нафардан зиёд мутахассисларимиз Германия, Туркия, Россия, Хитой, Молдова, Беларусь ва бошқа давлатларда малака ошириб қайтди. Калибрлаш ва ўлчаш сертификатларининг 102 та давлат томонидан ўзаро эътироф этилишини таъминлаш мақсадида Евросиё давлат метрология ташкилотлари ҳамкорлиги (COOMET) доирасида 12 та солиштириш лойиҳалари бўйича яқин ҳамкорлик ўрнатилди.

Соҳада халқаро андозаларнинг жорий этилиши асносида халқаро ҳамкорлик масаласида ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. 

Институт Глобал сифат инфратузилмаси индекси бўйича барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш кўрсаткичларидан бири саналган –СМС қаторларни олиш мақсадида минтақавий метрология ташкилотлари бўлган KOOMET, APMP, EURAMET, GULFMETда жами 17 та солиштириш лойиҳаларида институт метрологлари иштирок этмоқда.

Ушбу СМС-қаторлар Ўзбекистон Республикасининг BIPMнинг KCDB платформасида чоп етилган калибрлаш ва ўлчаш имкониятлари тўғрисидаги ёзувлардир сони 5 тага етказилди.

Соҳада илм ва инновацияларни ривожлантириш мақсадида илмий-техник фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида умумий қиймати 3,7 млрд сўм бўлган жами 3 та (кимё, энергетика соҳалари) инновацион лойиҳалар бўйича ишлар амалга оширилиб, қиймати 10,2 млрд. сўмлик 7 та янги лойиҳалар Инновацион ривожланиш агентлигига тақдим этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг