Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 17/07/2024 Ўзбекистон Миллий архивлари ҳамда Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармасининг 2024-йил 1-ярим йил давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар белгиланди
Ўзбекистон Миллий архивлари ҳамда Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармасининг 2024-йил 1-ярим йил давомида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар белгиланди

Бугун, 17-июль куни Ўзбекистон Миллий архиви биносида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги тасарруфидаги миллий архивлар ҳамда Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йил 1-ярим йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. 

Матбуот анжуманида сўзга чиққан миллий архив раҳбарлари ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар архив иши ва иш юритишга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, амалдаги намунавий меъёрлар, Адлия вазирлиги ҳамда «Ўзархив» агентлигининг тегишли буйруқлари, йўриқномалари, Ҳайъат қарорлари асосида ижро этилганлигини қайд этиб ўтдилар. 

Миллий архивлардаги ҳужжатлар сақловини таъминлаш бўйича 26 051 варақдаги архив ҳужжатлари таъмирланди. 4 575 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар муқоваланди ва тикиш ишлари амалга оширилди.

2024 йил 1-ярим йил давомида миллий архивлар томонидан МДҲ фуқаролари ва пенсия жамғармалари, шунингдек Ўзбекистон фуқаролари ва бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг турли бўлинмалари томонидан келган жами 26 308 ижтимоий-ҳуқуқий сўровлар кўриб чиқилиб ижроси таъминланди. 

Ҳисобот даврида олинган даромад 4 млрд. 917 млн. 165 минг сўмни ташкил этди.

Ҳужжатларни нашр этиш ва улардан фойдаланиш ишлари бўйича ҳисобот даврида 1 560 та мавзули сўров, 25 та радиоэшиттириш, архив ҳужжатлари асосида 36 та кўргазма, 26 та мақола, 32 та архивлар бўйлаб қизиқарли экскурсиялар, 50 та телекўрсатувлар эфирга узатилди. 

Шунингдек, турли даврий нашрлар ва илмий журналларда илмий мақолаларнинг нашр этилишига ҳам эътибор қаратилди. Шу фаолиятлар самараси ўлароқ архивларга 399 дан зиёд тадқиқотчилар ташриф буюриб, архив ҳужжатларидан кенг фойдаландилар.

Архив ҳужжатларини сифатли ва хавфсиз сақланишини таъминлаш мақсадида фаолиятга замонавий ахборот коммуникациялари жорий этилди. «Архив ҳужжатларини қўриқлаш ва сақлашга мўлжалланган интеграллашган тизим» йўлга қўйилди. Барча сақловхоналарда хона иқлимини онлайн назорат қилиш мақсадида махсус дастур ва датчиклар ўрнатилди. 

Миллий архивларда фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида асосий эътибор фуқароларга масофадан туриб онлайн мурожат ва хизмат кўрсатишда инсон омилини камайтириш мақсадида хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга қаратилди.
 
Ҳисобот даврида 2 709 қоғоз асосидаги сақлов бирлиги, 507 934 кадрдаги ҳужжатларни электрон шаклга ўтказиш ишлари амалга оширилди. 
101 та киноҳужжат, 3 440 та фото ҳужжатлар рақамлаштирилган.

2024- йил 6 май куни Ўзбекистон Миллий архивида «9-май — Хотира ва Қадрлаш куни» муносабати билан кўргазма ташкил этилди. Кўргазмага турли ташкилотларнинг архив ходимлари ташриф буюрдилар. Унда фронтдан мактублар коллекциялари ҳужжатлари, уруш майдонларида хизмат қилган аскарларнинг «Қизил Ўзбекистон», «Правда Востока» каби газеталарга ёзган мактублари, «Аскар мактублари» китоб-албоми ва «Марказий Осиё халқлари тарихи ва хотирасида Иккинчи жаҳон уруши: воқеалар, иштирокчилар, рамзлар» номли китоби намойиш этилди. Ҳужжатлар коллекциялари ҳақида архив мутахассислари томонидан маълумот берилди.

2024- йил 16-17 май куни Жиззах шаҳрида «Сentral-Asia – 2024»: Фан, таълим, маданият ва бизнесда Интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари» ХВИИ Халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Ушбу конференцияда Ўзбекистон Миллий архиви катта илмий Насриддин Мирзаев «Ўрта асрларда девонхона ишларини юритишда мунший ва битикчиларнинг ўрни» ҳамда М.С. Шорахбарова «Ўзбекистон Миллий архив фонди ҳужжатларини таъмирлаш: муаммо ва ечимлар» мавзусида маъруза қилдилар ва М.С. Шорахбаровага маърузаси учун «Энг яхши маърузачи» номли сертификат топширилди.

2024-йил 4-6-июн кунлари Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида бўлиб ўтган «Қозоғистонда Ўзбекистон архивлари кунлари» доирасида «Қозоғистон ва Ўзбекистон тарихи тадқиқотининг долзарб муаммолари» номли илмий-амалий конференцияда Ўзбекистон Миллий архиви катта илмий ходимлари Н.Мирзаев ва М.Исаковалар қатнашди.

Н.Мирзаев т.ф.ф.д. (PhD) «Ўзбек-Қозоқ халқларининг ўзаро алоқалари тарихини ўрганишда «Хива хонлари канцеляриси» архив фондидаги ноёб ҳужжатларнинг ўрни» мазвусидаги, Кинофотофоно Миллий архиви бўлими мудири Пулатова Гулчеҳра ва бош архивчи Шербоева Саида ўз илмий маърузалари билан иштирок этдилар.

Шунингдек, Қозоғистонда Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивида сақланадиган ҳужжатлар асосида «Ўзбекистон архивлари кунлари» доирасида архив фото кўргазмаси ташкил этилди. 

2024-йил 10-13-июн кунлари Россия Федерацияси Пермь шаҳрида бўлиб ўтган «VI Пермские научно-образовательные чтения «История Императорского Дома Романовых» (VI Перм «Романовлар императорлик уйининг тарихи» илмий-маърифий ўқишлари) мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияда Ўзбекистон Миллий архиви катта илмий ходимлари т.ф.д., профессор М.Исакова ва т.ф.ф.д. (PhD) Н.Мирзаев иштирок этди. Улар «Туркистонда Мария Александровна номидаги кўзи ожизрлар учун васийлик жамиятининг ташкил этиши ва унинг фаолияти тўғрисида» мавзусидаги маъруза билан иштирок этишди.

2024-йил 16-май куни Тошкент шаҳар марказий давлат архивида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш, архив иши ва иш юритиш бўйича ходимларни билим ва кўникмаларини ошириш бўйича семинар ташкил этилди.

Семинарда архив ходимлари фаол иштирок этишди. Семинарда этакчи архивчи Ғ.Жўраев архивчи ходимларга архив иши ва иш юритиш соҳасида қабул қилинган қонунлар, қарорлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар мазмун моҳияти, «edo.ijro.uz» ижро интизоми идоралараро тизими, электрон ҳукумат ва электрон ҳужжат айланиши хақида маълумот берди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг