Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Литва Ташқи ишлар вазирлиги делегациясига Ҳуқуқ ва халқаро шартномалар департаменти директори вазифасини бажарувчи Ридас Петкус бошчилик қилди.
Маслаҳатлашувлар давомида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ўзаро муносабатларнинг ҳуқуқий асоси нуқтайи назаридан муҳокама қилинди ва турли соҳаларда Ўзбекистон-Литва алоқаларини янада ривожлантиришга йўналтирилган ҳамда ҳозирда кўриб чиқилаётган ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди.
Музокаралар мобайнида икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари ҳуқуқ хизматларининг фаолиятлари тўғрисида маълумот алмашилди.