Валюта курслари 12/03/2025
$1 – 12931.94
UZS – -0.06%
€1 – 14107.45
UZS – 0.37%
₽1 – 150.18
UZS – 3.13%
Қидириш
Молия 01/03/2025 Ўзбекистон криптоиндустрияси: 2024 йилда бюджетга 10 млрд сўмдан ортиқ маблағ тушди

Ўзбекистон криптоиндустрияси: 2024 йилда бюджетга 10 млрд сўмдан ортиқ маблағ тушди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил давомида криптоактивлар айланмаси соҳасида хизмат кўрсатувчи провайдерлар давлат бюджетига 2,38 млрд сўм давлат божи ва 8 млрд сўм фаолият юритиш учун тўловлар шаклида маблағ ўтказди. Бу ҳақда Миллий истиқболли лойиҳалар агентлиги маълум қилди.

2019 йилдан бери криптохизматлар провайдерларидан бюджетга тушган жами тушум 56,5 млрд сўмдан ошди.

2025 йил феврал ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 16 та криптохизмат провайдери фаолият юритмоқда, жумладан:

11 та криптомагазин

3 та криптодепозитарий

2 та криптобиржа

2025 йил февралида City Pay Gate компанияси лицензия олди. 2023 йилда фақат 1 та янги лицензия берилган бўлса, 2022 йилда 9 та лицензия расмийлаштирилган эди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг