Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 20/03/2024 Ўзбекистон Жаҳон бахтиёрлик индекси 2024 да 47-ўринни эгаллади
Ўзбекистон Жаҳон бахтиёрлик индекси 2024 да 47-ўринни эгаллади

Ўзбекистон GALLUP халқаро ташкилоти томонидан 143 та давлат бўйича ҳисобланган 2024-йилги Жаҳон бахтиёрлик индексида 47-ўринни эгаллади. 

Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллади. Ундан кейинги ўринларда Қозоғистон (49-ўрин), Қирғизистон (75-ўрин) ва Тожикистон (88-ўрин) бормоқда. Туркманистон рейтингга киритилмаган.

Ўзбекистон 2006-2010 ва 2021-2023 йиллар оралиғида бахтиёрлик даражасининг ўзгариши бўйича ТОП 20та мамлакат қаторидан жой олган (19-ўрин).

Ўзбекистон 60 ёшдан ошган фуқароларнинг бахтиёрлик даражаси бўйича Чехия, Франция, Сингапур, Япония ва бошқа мамлакатларни ортда қолдириб, 22-ўринни эгаллади.

Эслатма: Жаҳон бахтиёрлик индекси сўнгги 3 йил давомида аҳоли ўртасида ўтказилган сўровлар асосида ҳисобланади. Респондентларга гипотетик жиҳатдан энг яхши (10 балл) ва энг ёмон (0 балл) яшаш имконияти ҳақида савол берилади, шунингдек, ушбу шкала бўйича ҳозирги ҳаёт даражасини баҳолаш сўралади. Шу билан бир қаторда, ЯИМ, ўртача умр кўриш давомийлиги, сахийлик, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, эркинлик ва коррупция бўйича мамлакатлар кесимида қўшимча маълумотлар тўпланади. Ушбу қўшимча параметрлар индекснинг ўзини ҳисоблаш учун ишлатилмайди, балки уни тушунтириш учун фойдаланилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг