Валюта курслари 10/01/2025
$1 – 12940.44
UZS – -0.17%
€1 – 13336.42
UZS – -0.31%
₽1 – 126.85
UZS – 2.56%
Қидириш
Иқтисод 10/01/2025 Ўзбекистон инвестициялар вазири БААга ташриф буюриб, ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон инвестициялар вазири БААга ташриф буюриб, ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 7–8 январь кунлари Ўзбекистоннинг инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)га ташриф буюриб, мамлакатнинг расмий шахслари ҳамда етакчи компаниялари вакиллари билан қатор учрашувлар ва музокаралар ўтказди.

Ташриф доирасида турли соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Асосий эътибор энергетика, инфратузилмани ривожлантириш ҳамда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш истиқболларига қаратилди.

Шунингдек, қўшма инвестицион лойиҳалар портфелини кенгайтириш ва Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган бошқа долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Вазирнинг ташрифи ҳар икки давлатнинг иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга бўлган интилишини намоён этмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг