Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 20/10/2016 Ўзбекистон III чоракда ХМИ билан битта заём келишувига эришди
Ўзбекистон III чоракда ХМИ билан битта заём келишувига эришди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг учинчи чорагида Ўзбекистон Халқаро молия институтлари (ХМИ) билан битта заём келишувига эришди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг маълумотларига кўра, сентябрь ойининг ўрталарида Ўзбекистон ва Жаҳон банки “Кўчмас мулк ва кадастрни рўйхатга олиш тизимини модернизациялаш” лойиҳаси бўйича заём келишувини имзолашди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 35,77 млн. АҚШ долларини ташкил қилади. Мазкур лойиҳанинг асосий мақсади мамлакат электрон ҳукумати хизматлари ва тизими доирасига кирадиган кўчмас мулк ва кадастрни рўйхатга олиш тизимини модернизациялаш ва самарадорлигини оширишдир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг