Ҳисобот даврида умумий миқдори 20 млн. АҚШ долларилик 42 та грантлар соғлиқни сақлаш, таълим ва ходимларнинг малакасини ошириш соҳасига, ҳамда умумий миқдори 2,1 млн. АҚШ долларилик 12 та грантлар ижтимоий ҳимоя ва санъатни ривожлантиришга жалб қилинди.
Шунингдек, умумий миқдори 1,4 млн. АҚШ долларилик 11 та грантлар қишлоқ ва сув хўжалигига, ҳамда умумий миқдори 9,6 млн. АҚШ долларилик 7 та грантлар ҳуқуқ-тартибот ва божхона органларини техник таъминлаш ва ривожлантиришга жалб этилди.
Ўзбекистон 2016-йилнинг II чорагида умумий миқдори 6,8 млн. АҚШ долларилик 4 та грантларни уй-жой, транспорт ва энергетика инфратузилмасини ривожлантиришга жалб қилди.
Давлат бошқаруви органларини моддий-техник таъминлаш ва ривожлантириш учун умумий миқдори 6,2 млн. АҚШ долларилик 3 та грантлар жалб қилинди. Бундан ташқари умумий миқдори 0,9 млн. АҚШ долларилик 4 та грантлар экология йўналиши бўйича, ҳамда умумий миқдори 0,7 млн. АҚШ долларилик 6 та грантлар бошқа йўналишлар бўйича жалб қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон I чоракда умумий миқдори 51,7 млн. АҚШ долларилик 67 та грантларни жалб қилган эди.