Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 29/05/2017 “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Тошкентдан Нью-Йоркка тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширади
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Тошкентдан Нью-Йоркка тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 27 июлидан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Тошкент шаҳридан Нью-Йорк шаҳри(АҚШ)га тўғридан-тўғри рейсларни амалга ошира бошлайди.

Авиакомпаниянинг қайд этишича, рейслар Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент йўналиши бўйича “Boeing 787 Dreamliner” лайнерларида ҳафтанинг пайшанба кунлари амалга оширилади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК самолётлари Тошкентдан соат 8:40 да парвоз қилиб, Нью-Йорк шаҳрига соат 12:30 да қўнади.

Қайтишда эса Нью-Йоркдан жума куни соат 15:00 да парвоз қилиб, Тошкент шаҳрига соат 11:35 да қўнади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг