Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 29/06/2017 «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Тошкент-Ургенч-Тошкент йўналиши бўйича тарифларни пасайтирди
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Тошкент-Ургенч-Тошкент йўналиши бўйича тарифларни пасайтирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси (МАК) Тошкент-Ургенч-Тошкент йўналиши бўйича якка ҳамда гуруҳ тарифларни пасайтирди.

Авиакомпания матбуот хизматининг хабар беришича, якка тартибдаги йўловчилар учун Тошкентдан Ургенчгача бир томонга бўлган тариф 85 евро, гуруҳ тарифларида эса 72 еврони ташкил этади.

Ўзбекистон фуқаролари учун авиачипталар сотуви маҳаллий валютада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг сотув кунидаги расмий курси бўйича амалга оширилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг