Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 14/04/2012 Ўзбекистон футзал терма жамоаси Эронга жўнаб кетди
Ўзбекистон футзал терма жамоаси Эронга жўнаб кетди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон футзал терма жамоаси бир ҳафталик йиғин ўтказиш учун бугун – 13 апрель куни Эронга жўнаб кетди. Йиғин доирасида Эрон терма жамоасига қарши 2та ўртоқлик ўйини ташкил этиш режалаштирилган.

Эрондаги йиғин 20 апрелга қадар давом этади. Футзал терма жамоасининг навбатдаги йиғини эса Испанияда ташкил этилади. Бу йўлда бош мураббий Хосе Мария Мендез шогирдларини 11 май куни ватанига олиб кетади. Испаниядаги йиғин ҳал қилувчи аҳамиятга эга экани билан ажралиб туради. Боиси делегация 25 майда старт оладиган Осиё чемпионатида иштирок этиш учун БАА мамлакатига Испания орқали йўл олади.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё чемпионатининг «D» гуруҳида Хитой, Индонезия ва Кувайт терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.

Эрондаги йиғинга Мендез 15 нафар футболчи билан йўл олди. Таркибдан ёш дарвозабон Олег Тукмаковнинг жой олгани эътиборга молик. Тукмаковнинг «Пахтакор» сафида кўрсатган ўйинлари бош мураббий эътиборини ўзига қаратди ва у тажрибали дарвозабон Николай Кравченкони йиғинга жалб қилмади.

Таркибга ҳужумчи Артур Юнусов ҳам жалб этилди. Ваҳоланки клублар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш турнирида жароҳат олган футзалчининг терма жамоага ёрдам бериши сўроқ остида турганди.

Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:

Рустам Умаров (дарвозабон), Олег Тукмаков (дарвозабон), Нодир Элибаев, Дилшод Ирсалиев, Жамолиддин Машарипов, Шуҳрат Тожибоев, Хуршид Тожибоев, Фахриддин Самиғов, Константин Свиридов, Фарход Абдумавлонов, Дилшод Раҳматов, Артур Юнусов, Мақсад Файзуллаев, Олег Холмуҳаммедов, Умид Холматов

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг