Валюта курслари 14/03/2025
$1 – 12938.11
UZS – 0.14%
€1 – 14076.66
UZS – -0.18%
₽1 – 149.99
UZS – 0.31%
Қидириш
Иқтисод 14/03/2025 Ўзбекистон – Франция: Электротехника соҳасида «Alstom» компанияси билан ҳамкорлик муҳокама қилинди

Ўзбекистон – Франция: Электротехника соҳасида «Alstom» компанияси билан ҳамкорлик муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 11-12 март кунлари Францияга амалга ошираётган давлат ташрифи доирасида икки давлат расмийлари ва ишбилармон доиралари ўртасида бизнес-форум ташкил этилди.

Мазкур тадбирда «Ўзелтехсаноат» уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов иштирок этиб, Франциянинг «Alstom» компанияси Ғарбий ва Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Жером Бое билан музокаралар ўтказди.

Учрашув давомида Ўзбекистон электротехника саноатининг ривожланиши, соҳада яратилган қулай инвестицион муҳит ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Мирзиёд Юнусов «Alstom» компаниясига Ўзбекистонда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифларини тақдим этди.

«Alstom» – темир йўл транспорти ва электр ҳаракатланиш тизимлари соҳасида дунёнинг етакчи компанияларидан бири ҳисобланади.

Компания инновацион локомотивлар, электровозлар ва бошқа транспорт технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш билан шуғулланади.

Ташриф доирасидаги учрашув икки томонлама муносабатларни янада кенгайтириш, илғор технологиялар алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистон электротехника саноатининг барқарор ривожланишига хизмат қилиши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг