Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Туризм 13/04/2019 Ўзбекистон энг кўп мусулмон сайёҳларни жалб қилётган мамлакатлар ўнталигига кирди
O'zbekiston eng ko'p musulmon sayyohlarni jalb qilyotgan mamlakatlar o'ntaligiga kirdi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019 йилги Жаҳон мусулмон сайёҳлари рейтингида, Ўзбекистон ИҲТга аъзо мамлакатлар орасида мусулмон сайёҳларни жалб қилаётган энг жозибадор ўнта мамлакат қаторидан ўрин олди. Бу ҳақда Сингапурнинг CrescentRating халқаро рейтинг агентлиги ва Mastercard ташкилоти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган Global Muslim Travel Index 2019 ҳисоботида қайд этилди. Ушбу ўнталикка, шунингдек, Саудия Арабистони, Туркия, Малайзия, БАА ва Индонезия каби мусулмон мамлакатлар кирган.

Ҳисоботда қайд этилишича, Ўзбекистон ИҲТга аъзо давлатлар орасида мусулмон сайёҳлари учун қулайлиги бўйича 18-ўринни олган. Ушбу рўйхатда Малайзия, Индонезия ва Туркия мамлакатлари етакчиликни қўлган киритган. Қозоғистон ва Озарбойжон эса Ўзбекистондан кейин 19- ва 20-ўринларни эгаллаган.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.в.б. Абдулазиз Аққулов ва CrescentRating халқаро рейтинг агентлигининг Бош ижрочи директори Фазал Бахардин Фазал Бахардин учрашди.

Маълумки, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси жорий йилнинг 21-23 феврал кунлари Бухорода ўтказилган I Халқаро зиёрат туризми форумида иштирок этиш учун CrescentRating халқаро рейтинг агентлигининг Бош ижрочи директори Фазал Бахардинни О‘збекистонга таклиф қилган эди.

Шунингдек, Форум доирасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.в.б. Абдулазиз Аққулов ва Фазал Бахардин ўртасида учрашув ташкиллаштирилиб, Ўзбекистоннинг Жаҳон мусулмон сайёҳлари рейтингидаги ўринларни ошириш бўйича фикрлар алмашилган эди.

Форум якунларига кўра, “Миллий ПР-маркази” ДУК ва CrescentRating агентлиги ўртасида ўзаро меморандум имзоланиб, ҳамкорлик масалалари бўйича келишиб олинди.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, охирги йилларда Ўзбекистон Республикаси томонидан хорижий мамлакат фуқаролари учун виза тартибини либераллаштириш ва қатор мамлакатларга визасиз режимнинг жорий қилиниши Ўзбекисоннинг жаҳон туризм бозорида жозибадорлигини янада орттирди.

Global Muslim Travel Index 2019 рейтингини тузишда мамлакатларнинг иқлими, хавфсизлиги, иқтисодиёти, транспорт инфраструктураси ва кўрсатиладиган хизматлар каби омиллар ҳисобга олинган.

Юқоридаги омилларни инобатга олиб, мамлакатимизда зиёрат туризмини ривожлантириш, жумладан, янги йўналишларда авиақатновлар сонини ошириш, транспорт ва туризм хизматлари нархларини мўтадиллаштириш, мусулмон меҳмондўстлиги талабларига жавоб берадиган меҳмонхоналар ва туризм хизматларини оширишга қаратилган чора-тадбирлар Ўзбекистоннинг кейинги йиллардаги Global Muslim Travel Index рейтингидаги ўрнини янада кўтариш ва мамлакатимизга ташриф қилаётган сайёҳлар оқимини янада оширишга қаратилган.

Манба: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг