Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 01/02/2019 Ўзбекистон элчиси Луксембург буюк герсогига ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистон элчиси Луксембург буюк герсогига ишонч ёрлиқларини топширди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Элчиси Дилёр Хакимов (қароргоҳи Бруссел шаҳрида) Луксембург Буюк герсоги Анрига ишонч ёрлиқларини топширди.

Маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбатда Ўзбекистон ва Луксембург ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Луксембург Буюк герсоги Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга фаолиятида муваффақиятлар тилаб, Ўзбекистоннинг очиқ ташқи сиёсатини, жумладан Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликнинг фаоллашганини маъқуллашини етказиб қўйишни сўради. Шу ўринда Афғонистондаги тинчлик, хавфсизлик ва ривожланишни таъминлашдаги Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари алоҳида эътироф этилди.

Суҳбатда Луксембург Ташқи ишлар вазири Жан Асселборннинг икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш ҳамда Европа Иттифоқи ва Ў‘збекистон алоқаларини, айрим минтақавий ва халқаро мавзуларни муҳокама қилиш мақсадида Тошкентга амалга оширадиган ташрифининг муҳимлиги қайд этилди.

Луксембург раҳбари икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш учун улкан салоҳиятнинг мавжудлигини эътироф этди.

Ўзбекистоннинг қадимий тарих ва бой маданиятга эга давлат сифатида дунёга машҳурлиги таъкидланди. Ўзининг тарихий ўтмиши, буюк алломалари ва меъморчилик ёдгорликлари билан бутун дунёда донғи кетган Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарлари жаҳоннинг бошқа қисмлари аҳолисига минқатанинг қадимий сивилизациясини ва “Буюк ипак йўли” тарихини ҳис қилиш имконини беради.

Манбаа: ТИВ расмий сайти

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг