Валюта курслари 15/01/2025
$1 – 12971.00
UZS – -0.01%
€1 – 13308.25
UZS – 0.64%
₽1 – 126.04
UZS – -0.45%
Қидириш
Ўзбекистон 15/01/2025 Ўзбекистон элчиси Буюк Британия Парламенти Жамоатлар палатаси аъзоси билан музокаралар ўтказди

Ўзбекистон элчиси Буюк Британия Парламенти Жамоатлар палатаси аъзоси билан музокаралар ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг соядаги ташқи ишлар вазири, ушбу мамлакат Парламенти Жамоатлар палатаси аъзоси Прити Пател билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Прити Пател 2010 йилдан бери Британия Парламенти Жамоатлар палатаси аъзоси бўлиб, у ушбу давр мобайнида бир неча марта юқори давлат лавозимларини эгаллаган. Хусусан, 2014-2015 йилларда – Британия Ғазначилиги (молия вазирлиги) раҳбарининг ўринбосари, 2015-2016 йилларда – меҳнат ва бандлик вазири ўринбосари, 2016-2017 йилларда – ташқи ишлар вазири ва 2019-2022 йилларда – ички ишлар вазири сифатида фаолият юритган.

Суҳбат давомида Британия томони Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг-кўламли ислоҳотлар ва охирги йиллар давомида республиканинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий соҳаларда эришган ютуқлари билан батафсил таништирилди.

Британия Парламенти аъзоси Ўзбекистонда юз бераётган янгиланиш ва ўзгаришларни ижобий баҳолаб, Лондон Тошкент билан барча жабҳаларда алоқаларини кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий ва сармоявий, маданий ва таълим соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Учрашув якунида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш учун мавжуд салоҳиятни рўёбга чиқариш бўйича амалий алоқаларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг