Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 06/11/2017 Ўзбекистон доимий аҳолисининг сони 32,51 млн. кишини ташкил этди
Ўзбекистон доимий аҳолисининг сони 32,51 млн. кишини ташкил этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республика доимий аҳолисининг сони 32 511,9 минг кишини ташкил этиб, йил бошидан 391,4 минг кишига ёки 1,2 фоизга кўпайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси давлат Статистика қўмитаси хабар беради.

Шундан, 16 451,9 минг киши – шаҳар жойларида (жами аҳоли сонининг 50,6 фоизи) ва 16 060,0 минг киши – қишлоқ жойларида (49,4 фоизи) истиқомат қилади.

2017 йилнинг январь–сентябрида туғилганлар сони 523,6 минг кишини ташкил этди ва 2016 йилнинг шу даврига (532,4 минг киши) нисбатан 8,8 минг кишига камайди, шунга мос равишда туғилиш коэффициенти 21,7 промиллени ташкил қилди.

Туғилиш коэффициентининг сезиларли камайиши Хоразм (20,7 промилледан 19,5 промиллегача), Бухоро (20,6 промилледан 19,5 промиллегача), Фарғона (21,9 промилледан 20,8 промиллегача) Тошкент (20,2 промилледан 19,2 промиллегача), Қашқадарё (24,7 промилледан 23,8 промиллегача), Наманган (23,5 промилледан 22,6 промиллегача), Андижон (22,9 промилледан 22,1 промиллегача) Навоий (22,3 промилледан 21,7 промиллегача) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси (20,7 промилледан 19,5 промиллегача) ҳиссасига тўғри келади.

2017 йилнинг январь–сентябрида ўлганлар сони 116,9 минг кишини ташкил қилди ва 2016 йилнинг шу даврига (108,9 минг киши) нисбатан 8,0 минг кишига кўпайди, мос равишда ўлим коэффициенти 4,8 промиллени ташкил қилди (2016 йил январь–сентябрида – 4,6 промилле бўлган).

Ўлим коэффициентининг сезиларли ўсиши Андижон (4,8 дан 5,3 промиллегача), Наманган (4,3 дан 4,8 промиллегача), Жиззах (3,9 дан 4,3 промиллегача), Сурхондарё (4,0 дан 4,4 промиллегача), Фарғона (4,5 дан 4,9 промиллегача), Қашқадарё (3,8 дан 4,1 промиллегача), Навоий (4,5 дан 4,7 промиллегача), Сирдарё (4,7 дан 4,9 промилле), Хоразм (4,3 дан 4,5 промиллегача) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси (4,4 дан 4,6 промиллегача) ҳиссасига тўғри келади.

Ўлим даражасининг энг паст кўрсаткичи Қашқадарё (4,1 промилле), Бухоро (4,3 промилле), Жиззах (4,3 промилле) ва Самарқанд (4,3 промилле) вилоятлари ҳиссасига тўғри келди.

Ўлганлар умумий сонидан 60,5 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 9.2 фоизи – ўсма касалликларидан, 6,2 фоизи – бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатлардан, 5,6 фоизи – овқат ҳазм қилиш органлари касалликларидан, 4,9 фоизи – нафас олиш органлари касалликларидан, 1,7 фоизи – инфекцион ва паразитар касалликларидан, 11,9 фоизи – бошқа касаликлардан вафот этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йилнинг январь–сентябрь ҳолатига 95 та оналар ўлими рўйхатга олинган ва оналар ўлими коэффициенти 18,1 промиллени (100 минг тирик туғилганга нисбатан) ташкил қилди. Оналар ўлимининг юқори кўрсаткичлари Навоий – 32,5 (100 минг тирик туғилганга нисбатан), Тошкент вилояти – 27,0, Жиззах – 25,8 Самарқанд – 22,9 ва Сирдарё вилоятлари – 22,7 ҳиссасига тўғри келади.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йилнинг январь–сентябрида бир ёшгача 6,1 мингта болалар ўлими қайд этилган. Гўдаклар ўлими коэффициенти – 11,2 промиллени (2016 йил январь–сентябрида – 10,2 промилле бўлган) ташкил қилди.

Гўдаклар ўлимининг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри – 17,9 (1000 тирик туғилганга нисбатан), Хоразм – 16,0, Андижон – 15,6, Наманган – 14,2, Жиззах – 14,1, Сирдарё – 13,7 вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси – 15,0 ҳиссасига тўғри келади.

Бир ёшгача ўлган болаларнинг умумий сонидан 57,4 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 21,6 фоизи – нафас олиш органлари касалликларидан, 11,4 фоизи – туғма аномалиялардан, 3,1 фоизи – инфекцион ва паразитар касалликларидан, 1,6 фоизи – бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатлардан, 0,4 фоизи – овқат ҳазм қилиш органлари касалликларидан, 4,5 фоизи – бошқа касалликлардан вафот этган.

2017 йилнинг январь–сентябрида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида 192,7 мингта никоҳлар ва 23,6 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилган, 1 000 аҳолига нисбатан никоҳ тузиш коэффициенти 8,0 (2016 йилнинг январь–сентябрида – 7,4 бўлган) ва никоҳдан ажралиш коэффициенти 1,0 ни (2016 йилнинг январь–сентябрида – 0,9 бўлган) ташкил этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йил январь–сентябрь ойларида республика бўйича кўчиб келганлар сони 120,8 минг кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса – 136,1 минг кишини ташкил қилди. Мос равишда миграция қолдиғи минус 15,3 минг кишини ташкил этган, 2016 йилнинг мос даврида минус 20,7 минг киши бўлган.

Миграция сальдосининг юқори даражаси Тошкент (минус 4,8 минг киши), Самарқанд (минус 3,9), Қашқадарё (минус 3,4), Фарғона (минус 2,0), Бухоро (минус 1,8), Андижон (минус 1,5) вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида (минус 3,4) қайд этилди. Миграциянинг ижобий сальдоси Тошкент шаҳрида кузатилди (плюс 10,8 минг киши).

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг