Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 12/02/2019 Ўзбекистон делегацияси вакиллари ХМТ ва Бутунжаҳон банки мутахассислари билан музокаралар олиб боришди
Ўзбекистон делегацияси вакиллари ХМТ ва Бутунжаҳон банки мутахассислари билан музокаралар олиб боришди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация ХМТ ва  Бутунжаҳон банки вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказди. Ўзбекистон  вакиллари Вашингтондаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар марказининг давра  суҳбатида иштирок этишди.

Делегация ХМТ билан тизимли мажбурий меҳнат ҳолатларини бертараф этиш  механизмларини, фуқаролар учун қулай меҳнат шароитларини яратиш,  қишлоқ  хўжалиги  ишларига мустақил ишга олишни таъминлаш ва пахта терими жараёнини  механизациялаш масалаларини муҳокама қилди. Меҳнат  соҳасидаги  асосий  принсиплар  ва  ҳуқуқлар бўйича  ХМТ  раҳбари  Беата  Андрес  ушбу  муаммоларнинг  даромадни  кўпайтириш ва харажатларни камайтиришга қизиқаётган хусусий тадбиркорлик  тизимида  одатий  ҳолга  айланиб қолмаслиги кераклигини таъкидлади. Учрашув  якунларига  кўра, Ўзбекистон  ва  ХМТ  ўртасида  ҳамкорлини  кўзловчи  “Йўл  харитаси”ни  тузишга оид келишувлар имзоланди.

Бутунжаҳон банк вакилллари ва Халқаро  Молиявий  Корпорациянинг  гендер  масалалари  бўйича котибяти билан бўлиб  ўтган учрашувда аёлларни иқтисодий ва ижтимоий  жиҳатдан ҳимоя қилиш дастурларини муҳокама қилишди. Бутунжаҳон банкининг  итимоий ривожланиш дастури директори Маниндер Гилл  Ўзбекистонда аёллар роли  ортиб  бораётганлигини қайд этиб ўтди. “Муҳими, ҳар бир ҳудудда аёллар бизнес-лойиҳаларда нафақат ишчи, балки актив эгалари сифатида ҳам иштирок этишлари  лозим”,  –  деди  Маниндер Гилл.

Шунингдек, котибятда давлат болалар парвариши, аёлларнинг профессионал  ўсиши, улар  орасида  тадбиркорликни  қўллаб-қувватлаш  учун  зарурий  шароитларни  яратиш  билан  боғлиқ бўлган  лойиҳаларни  ҳам  молиялаштириши  мумкинлигини  қайд  этишди.

Бундан  ташқари, Ўзбекистонда гендер тенглиги масалаларида сертификациялаш тизимини жорий этиш имкониятлари тўғрисида ҳам сўз юритилди. Бу ходимлар ўртасида  гендер  балансга  эришиш, шунингдек, профессионал ўсиш учун тенг имкониятларни  таъминлаш имконини беради.

Давра суҳбатида Ўзбекистон делегацияси мамлакатда инсон ҳуқуқларига оид муаммоларни бартараф этиш салоҳиятларини муҳокама қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг