Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
ТИВ раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг энг самимий тилакларини Қувайт раҳбариятига етказди.
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг, аввало савдо-иқтисодий, инвестицион соҳалардаги алоқаларнинг ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда таъкидланганидек, Ўзбекистон-Қувайт мулоқотини фаоллаштириш жараёни ҳамкорликни сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш ва унга узоқ муддатли тус бериш учун ҳақиқий имконият очади.
Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа икки томонлама ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.