Сайловларнинг халқаро кузатуви демократияни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришнинг энг шаффоф усулларидан бири ҳисобланади. Бу сайлов жараёни очиқлиги ва ошкоралиги тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон вакиллари 2015-йилда Литванинг маҳаллий сайловларида халқаро кузатувчилар сифатида иштирок этишганди. Ўз навбатида Литва Республикаси парламенти ва Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари 2014 ва 2015 йилда мамлакатимизда бўлиб ўтган парламент ва президент сайловларини кузатишда қатнашган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Умумжаҳон сайлов органлари ассоциацияси каби халқаро ташкилотларга ҳамда хорижий давлатларнинг кўплаб вакилларига жорий йил 4-декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатишда иштирок этишга таклифномалар юборди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази