Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 26/02/2018 Ўзбекистон делегацияси Грузияда учрашувлар ўтказди
Ўзбекистон делегацияси Грузияда учрашувлар ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 22-23 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири ўринбосари С.Саифназаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тбилисида бир қатор вазирлик, идора ва компаниялар вакиллари билан учрашув ўтказди.

Грузиянинг иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда, икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишини Тбилисида ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши доирасида махсус битимлар ва шартномалар тузиш, хусусан, транспорт ва логистика соҳасида, Грузия ҳудудидан ўтадиган транспорт коридорлар бўйича ҳамда Тбилиси шаҳрида қўшма савдо уйининг очилишига тегишли масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси «Грузия темир йўллари» ОАЖ раҳбарияти билан учрашди ва темир йўл соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, халқаро транспорт коридорларидан самарали фойдаланиш ҳамда икки давлат темир йўллари орқали транзит юкларини ташиш ҳажмини кўпайтириш бўйича келишувларга эришишди.

«Ушбу музокараларнинг натижаларидан бири, бу Грузия томонидан барча турдаги ўзбек маҳсулотларини ташиб ўтилиши учун 50% чегирманинг тақдим этилишидир.»- дейди Ташқи савдо вазири ўринбосари Соҳиб Саифназаров

Ўзбекистон Республикаси делегацияси Грузия қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Тблиси шаҳри ҳокимиятида бўлиб, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган автомобиль ва қишлоқ хўжалиги техникасининг бутун линияси тақдимоти билан яқиндан танишди шунингдек, катта маҳаллий автодилерлар билан учрашувлар ўтказилди.

С.Саифназаров - «Ушбу учрашувларда Грузия томонидан Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган автомобиль ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги маҳсулотларига жонли қизиқиш намойиш этилди, шаҳар эҳтиёжлари учун автобусларни, ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари учун кичик механизациялаш маҳсулотларини етказиб бериш бўйича тендерларда фаол иштирок этишга чақиришмоқда.»

Делегация ташриф чоғида виночиликни ва вино маҳсулотлари экспортни ривожлантириш бўйича Грузиянинг тегишли идоралари билан музокаралар олиб борди. Хусусан, Грузия қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Вино Миллий агентлигида бўлган учрашув натижасида икки томонлама тажриба алмашиш, узумчилик ва виночилик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва вино-ароқ маҳсулотларини сертификация қилиш бўйича келишувларга эришилди. Узум ва мевали дарахтларни кўпайтириш миллий маркази билан имзоланган ўзаро ҳамкорлик меморандумда, хомашё базасини ўрганиш ва илмий-мослашитирилган узум кўчатларини етиштириш, экиш ва импорт қилишдаги истиқболли йўналишлари белгилаш учун, Ўзбекистонга етакчи мутахассислар жалб қилиниши белгиланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг