Ўзбeкистон делегацияси Брюссeлда музокаралар ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2016-йилнинг 5-октябрь куни Афғонистон бўйича халқаро конференция ишида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Брюссель шаҳрида Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто ҳамда Франция Республикаси ТИВ давлат котиби Андре Валлини билан икки томонлама учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Музокаралар чоғида турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг амалий масалалари, жумладан бўлажак турли даражалардаги учрашувларнинг жадвали муҳокама қилинди.