Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 15/01/2018 Ўзбeкистон делегацияси АҚШга ташриф буюради
Ўзбeкистон делегацияси АҚШга ташриф буюради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 14-21 январь кунлари АҚШга ташриф буюради. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ўзбекистон делегацияси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йорк шаҳридаги Бош қароргоҳида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг “Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик: ишонч чоралари” номли тадбирида ва вазирлар даражасидаги “Хавфсизлик ва тараққиётнинг ўзаро боғлиқ модели сифатида Афғонистон ва Марказий Осийода минтақавий ҳамкорликни йўлга қўйиш” мавзусида очиқ мунозараларда иштирок этади ҳамда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ва хорижий давлатларнинг бир қатор ташқи ишлар вазирлари билан учрашувлар ўтказади.

Шунингдек, ташриф дастурида Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон-АҚШ музокараларини ўтказиш ҳам назарда тутилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг