Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Маданият 23/02/2019 “Ўзбекистон” давлат ашула ва рақс ансамбли ташкил топганига 80 йил тўлди
“Ўзбекистон” давлат ашула ва рақс ансамбли ташкил топганига 80 йил тўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Туркистон санъат саройида “Ўзбекистон” давлат ашула ва рақс ансамблининг 80 йиллигига бағишланган бадиий-мусиқий кеча бўлиб ўтди. Тадбирда таниқли санъаткорлар, маданият ходимлари, ансамбл фахрийлари, рақс санъати ихлосмандлари иштирок этишди.

Айтиш керак, Ўзбекистон ашула ва рақс ансамбли 1936 йилда мамлакат давлат филармонияси таркибида ташкил этилган. Унинг биринчи раҳбари эса Тўхтасин Жалилов бўлган. 1968 йилдан 1997 йилга қадар ушбу ансамбль “Шодлик” ашула ва рақс ансамбли номи билан ижод қилган. Кейинчалик унга Ўзбекистон номи берилди.

Албатта ҳар бир мумтоз қўшиқ ихлосманди “Ўзбекистон” давлат ашула ва рақс ансамбли томонидан ижро этилган “Жон Ўзбекистон” вокал хореографик сюитаси, ўзбек мумтоз рақсларимиздан эса “Соқийномаи Савти Калон”, “Абдураҳмонбеги”, “Сурхондарё термалари”, “Фарғона рубоийси” каби чиқишларини яхши эслашади. Ҳозирги кунда ҳам ижодий жамоа гастрол сафарлари ҳамда концертлар билан маҳаллий ва хорижлик томошабинлар олқишига сазовор бўлишмоқда.

Самимий байрам кечаси тантанали концерт дастурига уланиб кетди. Уни хор жамоаси ижросидаги қўшиқ очиб берди. Энг сара қўшиқ ва рақслардан ташкил топган репертуар эса Ўзбекистон халқ артисти Қодир Мўминов раҳбарлигида тайёрланди. Кечада балетйместер вазифасини Суннатилла Каримов бажарган бўлса, мусиқий раҳбар сифатида Азизбек Худойқулов ишлади. 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг