Валюта курслари 05/02/2025
$1 – 12998.91
UZS – 0.11%
€1 – 13439.57
UZS – 1.16%
₽1 – 131.29
UZS – 1.12%
Қидириш
Ўзбекистон 04/02/2025 Ўзбекистон CITES COP20 расмий логотипини тақдим этди

Ўзбекистон CITES COP20 расмий логотипини тақдим этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ҳукумати Самарқанд шаҳрида 2025 йил 24 ноябрдан 5 декабргача бўлиб ўтадиган Йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги конвенция (CIТЕS) Томонлар конференциясининг (COP20) бўлажак 20-йиғилиши расмий логотипини тақдим этди.

3 февраль куни Швейсариянинг Женева шаҳрида CITES доимий қўмитасининг 78-йиғилиши доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган логотип тақдимоти бўлиб ўтди.

“COP20 логотипи Ўзбекистоннинг ёввойи асраб-авайлашга содиқлиги рамзи бўлиб хизмат қилади. Ундаги ҳар бир элемент минтақамиз табиати, маданияти ва тарихи ўртасидаги узвий боғлиқликни акс эттирувчи алоҳида маънога эга, — деди тадбирнинг очилишида сўзга чиққан Экология вазири Азиз Абдуҳакимов. — Ўзбекистон биологик хилма-хилликни сақлаш билан боғлиқ глобал муаммоларни муҳокама қилиш учун муҳим платформа бўлган COP20 га мезбонлик қилишдан фахрланади. Ишончимиз комилки, бўлажак учрашув халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ёввойи табиатни муҳофаза қилишнинг амалий механизмларини ишлаб чиқиш йўлида муҳим қадам бўлади”.

Тақдим этилган логотипда Ўзбекистон миллий табиий ва маданий меросининг бир қанча элементлари: архар (тоғ қўйлари) тасвирланган қадимий петроглиф, родиола семёнова (рҳодиола semenovii) доривор ўсимлиги ва CITES COP20 кўргазмаси ўтказиладиган тарихий Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари акс этган. Ўрта Осиёнинг тоғли ҳудудларида учрайдиган CITES II иловасига кирувчи архарларнинг қоятош ўймакорлиги ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган асраб-авайлаш зарурлигини эслатиб туради ҳамда табиат ва минтақанинг тарихий мероси ўртасидаги боғлиқликни ифодалайди. Доривор ўсимликнинг гуллари ўсимлик дунёсининг экотизимдаги муҳим ролини ва унинг инсон саломатлиги учун аҳамиятини таъкидлайди. Айни пайтда дунёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири бўлган Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари Ўзбекистоннинг бой тарихи, маданияти ва меҳмондўстлигини акс эттиради. Шаҳар нафақат учрашув ўтказиладиган жой, балки ўтмиш ва келажак ўртасидаги кўприк бўлиб, маданий ва экологик мероснинг бирлиги рамзидир.

Учрашувда нутқ сўзлаган CITES Бош котиби Ивонн Игуэро хоним эса Ўзбекистон ҳукуматини муваффақиятли логотип билан табриклади.

“Ўзбекистоннинг ажойиб ҳайвонот дунёси акс этган ушбу эмблема CIТЕSнинг 50 йиллик табиатни муҳофаза қилиш мероси руҳини ажойиб тарзда акс эттиради ва COP20 дан ўрин олган муҳокамалар ва қабул қилинадиган қарорлар муҳим эканлигини ифодалайди”, — деди C Бош котиби.

Ўзбекистон CIТЕSнинг 184 та Томони (183 та давлат + Европа Иттифоқи) ҳамда ёввойи табиатни муҳофаза қилиш ва савдо соҳасидаги кенг доирадаги манфаатдор томонларнинг учрашувига мезбонлик қиладиган Марказий Осиёдаги биринчи давлатдир. "Атроф- асраш ва "яшил" иқтисодиёт йили"да ўтказиладиган глобал тадбирга 4000 дан ортиқ иштирокчи ва делегат ташриф буюриши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг