Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 08/02/2019 Ўзбекистон билан Европа иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим бўйича ўтказилган музокараларнинг биринчи раунди
Ўзбекистон билан Европа иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим бўйича ўтказилган музокараларнинг биринчи раунди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --2019-йилнинг 4-7-феврал кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (КшҲБ) бўйича музокараларнинг биринчи раунди бўлиб ўтди.

Томонларнинг нуфузли делегацияларига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов ва Европа ташқи фаолият хизматининг бошқарувчи директори ўринбосари Лук Девин бошчилик қилдилар.

Битим лойиҳаси тузилмаси бўйича бир хил тушунчага келинди ва учта гуруҳга бўлиниб, ҳужжат лойиҳасининг барча бўлимлари батафсил ва конструктив равишда муҳокама қилинди ва мумкин бўлган ўзаро мақбул қоидалар белгиланди.

Ўзаро келишувга кўра, Битим лойиҳасининг савдо қисми бўйича экспертлар учрашувлари Ўзбекистоннинг тегишли вазирликлари вакиллари иштирокида ҳафтанинг охирига қадар давом этади.

КшҲБ бўйича музокараларнинг иккинчи раундини Бруссел шаҳрида ўтказишга келишиб олинди.

Европа делегациясининг Тошкент шаҳрида бўлиши чоғида “Бош преференсиялар тизими плус” (“БПТ+”) мақомини олишга Ўзбекистон талабномасини тайёрлаш бўйича маслаҳатлашувлар, “БПТ+” мақомони олишнинг устунликлари билан таништириш мақсадида мамлакатимиз ишбилармон доиралари вакиллари учун брифинг ҳам бўлиб ўтди.

Манбаа: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг